Нико Уильямс тайёр!

Каталониянинг "Барселона" клуби Бильбаонинг "Атлетик" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Нико Уильямснинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда инсайдер Руди Галетти хабар бермоқда.

Журналистнинг сўзларига кўра, 22 ёшли футболчининг ўзи "кўк-анорранглилар" сафига қўшилишга тайёр. Уильямс "Барселона" билан йилига 9-10 миллион евро маош билан беш йиллик шартнома имзолашни кутмоқда.

Нико бугун Испания терма жамоаси билан бирга Европа чемпионати финалида ўйнайди. "Қизил фурия"га Англия термаси рақиблик қилади.

Маълумот учун, ўтган мавсумда Нико басклар жамоаси учун барча мусобақаларда 37 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уриб, 19 та голли узатмани амалга оширган. Унинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!