Никола Лазаревич: "Жўраев рақиб ярим ҳимоячиларини ёпишда қийналди"

  • 03 Nov 10:13
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Cоcа-Cоlа Суперлига туридан ўрин олган «Қизилқум» – «Қўқон-1912» (1:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Никола Лазаревич жамоаси юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмагани ва Шерали Жўраевни нима учун алмаштиргани ҳақида гапирди.

Tecno

“Рақибнинг айрим ўйинчилари жароҳатлангани ҳақида хабаримиз бор эди. Рақибнинг бундан аввалги турда «Сўғдиёна»га қарши ўйинини ҳам таҳлил қилган эдик. Йигитларим яхши ўйин кўрсатишди, аммо юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу борада рақибга омад кулиб боқди.

Шерали Жўраев рақиб ярим ҳимоячиларини ёпишда қийналди ва шу боис уни алмаштирдик. Ҳужумни ҳам кучайтиришни истадик. Мустафоевни эса бироз орқароққа қайтардик»,  - дейди «Қизилқум» устози.

Comments

You must be logged in to commet!