Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Николай Тишенко "Андижон"да иш бошлади

Мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар давом этмоқда.

Тожикистонда ёзги ўқув-машғулот йиғинини фаоллик билан ўтказаётган "Андижон" параллел равишда ёзги селекция ишларини ҳам олиб боряпти. Бундай ўзгаришлар асосий таркиб билан бир қаторда мураббийлар штабида ҳам юз беряпти.

Клуб матбуот хизматининг ёзишича, жамоанинг мураббийлар штабига украиналик Николай Тишенко қўшилди. У аналитик мутахассис сифатида фаолият олиб боради.

1987 йилнинг 12 декабрь санасида таваллуд топган Николай Витальевич 2023 ва 2024 йилги мавсумларда Муборакнинг “Машъал” жамоасида ҳам ишлаган.

Умуман олганда, Тишенко бунга қадар “Агродим” (Украина), “Еднисть” (Укриана), “Рига” (Латвия), “Машъал” ва “Мурас Юнайтед” (Қирғизистон) клубларида фаолият олиб борган.

Тишенко жамоамизнинг Тожикистондаги йиғинига қўшилди ва эндиликда “Андижон”да аналитик мутахассис вазифасида иш олиб боради.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ