Нодир Элибоев – 8-турнинг энг яхши мураббийи!

Маълумки, Ўзбекистон футзал федерацияси ҳар бир турдан сўнг миллий чемпионат доирасида “Турнинг энг яхши мураббийи”ни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказиб келмоқда.

Андижон шаҳрида бўлиб ўтган 8-тур якунлари бўйича эълон қилинган навбатдаги сўровнома натижаларига кўра, энг кўп овозни Жиззахнинг “БМБ ПФC” жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев тўплади — 41 фоиз.

Тошкентнинг СҚБ жамоаси устози Константин Свиридов 21 фоиз овоз билан иккинчи натижани қайд этди. Сўровномада кейинги учта ўрин эгаларининг натижалари бир бирлариникига жуда яқин бўлди. “Оил Стар” бош мураббийи Фузули Хайруллоев, “Бунёдкор” устози Абдулла Бўриевлар 13 фоиздан овоз жамғаришган бўлишса, Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокиров 12 фоиз натижани қайд этди.

Шу ўринда барча турларда “Турнинг энг яхши мураббийи” деб топилган мутахассислар рўйхатини эътиборингизга ҳавола этамиз:

 1-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Хайдарқулов
 2-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Раҳматов
 3-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Раҳматов
 4-турнинг энг яхши мураббийи — Равшан Ражабов
 5-турнинг энг яхши мураббийи — Дилшод Хайдарқулов
 6-турнинг энг яхши мураббийи — Алишер Юсупов
 7-турнинг энг яхши мураббийи — Фузули Хайруллоев
 8-турнинг энг яхши мураббийи — Нодир Элибоев

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!