Нокаут! Ўзбекистонлик жаҳон чемпиони рақибини янчиб ташлади
Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Эркинбоев Айти ва Нагоя (Япония) шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларида навбатдаги жангини ўтказди.
80 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги чорак финал баҳсида унга Шри-Ланка терма жамоаси аъзоси Муҳаммад Усаит Язмин рақиблик қилди. Жангнинг биринчи раундидаёқ Эркинбоев устунликни қўлга киритиб, рақибини нокаутга учратди ва чорак финални ишончли ғалаба билан якунлади.
Бу натижа билан Фазлиддин Эркинбоев мусобақа ярим финалига йўл олди ва камида бронза медални ўзиники қилиб бўлди. Унинг рақиби Муҳаммад Усаит Язмин эса Осиё ўйинларидаги иштирокини мукофотсиз якунлади.
Қайд этиш керакки, Эркинбоев 2025 йилда World Boxing версияси бўйича жаҳон чемпиони, шунингдек, 2025 йилги жаҳон чемпионати (IBA)нинг бронза медали соҳиби ҳисобланади.

Фикрлар