Нокаутга учраган Жошуанинг кейинги рақиби ким?
Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн боксчининг навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди.
"Энтони кейинги жангида Деонтей Уайлдер ёки Жо Жойс билан тўқнаш келиши мумкин. Даниэль Дюбуага қарши баҳсга қадар биз бу рақиблар ҳақида ўйламаётган эдик. Аммо энди вазият шуни тақазо этмоқда. Ўйлашимча, Жошуа - Уайлдер жанги ҳам мухлислар учун анча қизиқарли бўлади", - дея Хирннинг сўзларини келтирди Boxing News.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Энтони ва Деонтей ўзаро рингга чиқиши кутилганди. Бироқ музокаралар жараёнида икки томон ҳам ўзаро келиша олмагач, баҳс қолдирилдан эди.
Фикрлар