Нокдаун ва йирик ҳисоб: Ўзбек боксчиси рақибига имкон қолдирмади

  • 21.10.2026 22:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Суҳроб Раҳматуллаев навбатдаги жангини ғалаба билан якунлади. 

У 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида Украина вакили Костянтин Галицкийни мағлуб этди. Учрашув тўлиқ давом этди ва ҳакамлар якдил қарор билан Раҳматуллаевни ғолиб деб топди — 5:0 (30:27, 30:27, 29:28, 29:28, 29:28). 

Жангнинг иккинчи раундида рефери украиналик боксчига нокдаун ҳисобини очди. Шу тариқа, Суҳроб Раҳматуллаев чорак финалга йўл олди, Костянтин Галицкий эса мусобақадаги иштирокини якунлади.

World Boxing ташаббуси остида ўтаётган жаҳон чемпионати Будва шаҳрида (Черногория) 16 октябрдан 27 октябргача давом этади. Турнир доирасида жами 20 вазн тоифасида — 10 та эркаклар ва 10 та аёллар йўналишида медаллар соҳиблари аниқланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!