Норбеков "Қўқон-1912" билан хайрлашди
Суперлига билан хайрлашган “Қўқон-1912” келаси йили про лигада иштирок этади. Табиийки, таркиби ҳам ўзгаради. Албатта, клубни тарк этадиган футболчилар ҳам бўлиши бу нормал ҳолат.
Жумладан, иқтидорли ўйинчи Шохназар Норбеков ҳам “Қўқон-1912” билан хайрлашгани маълум бўлди. Қолаверса, тузилган шартнома ҳам ниҳоясига етган.
Ёдингизда бўлса, у жорий мавсумни “Металлург”да бошлаб, иккинчи даврада қўқонликлар сафига қўшилган. Шохназар бекободликлар таркибида 8 та ўйинда 1 та гол урган. “Қўқон-1912” таркибида эса 13 та беллашувда рақиблар дарвозасига 6 та гол уришга эришди.
Ҳозирда футболчининг хизматига қизиқиш билдираётган жамоалар бор.
Фикрлар