Новак Жокович коронавирус аниқланган баскетболчи билан учрашган

Дунёнинг энг кучли теннисчиси Новак Жокович "Adria Tour" кўргазмали турнирини ўтказишдан олдин саломатлигини хавф остига қўйди.

Ўтган ҳафтада Новак сербиялик баскетболчи Деян Милоевич томонидан ўтказилган маросимга борган. У базмда "Партизан" жамоаси ўйинчиси Никола Янкович билан суҳбатлашган. Маросимдан бир неча кун ўтгандан сўнг Николада коронавирус аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович ушбу кечадан сўнг ўзи томонидан ўтказилган турнирда икки ўйин ўтказган ва мусобақа иштирокчилари билан суҳбатлашган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)