Новак Жокович "Ролан Гаррос" чемпиони

Теннис ихлосмандлари катта қизиқиш билан кузатган "Ролан Гаррос" турнири якунига етди.

Эркаклар ўртасидаги финал ўйинида сербиялик Новак Жокович Норвегия вакили Каспер Руудга қарши кортга чиқди. Беллашув тажрибали Жоковичнинг 3 сетдаги ғалабаси билан якунига етди, 7:6 (7:1), 6:3, 7:5.

Шу тариқа, Новак "Катта дубулға" туркумига кирувчи турнирларнинг 23 карра ғолибига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!