Новак Жокович юришини омадли бошлади
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович "Internazionali BNL d'Italia"нинг учинчи даврасига йўл олди.

Новак Рим шаҳрида ўтаётган турнирнинг иккинчи даврасида канадалик Денис Шаповаловни 6:1, 6:3 ҳисобида таслим қилди.

Энди Жокович мусобақанинг учинчи даврасида германиялик Филипп Кольшрайбер, ёки италиялик Марко Чеккиннатога қарши кортга чиқади.