Новак Жоковичда коронавирус аниқланди
Жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси ва "Адриа тур" кўргазмали мусобақаси ташкилотчиси Новак Жоковичнинг коронавирусга топширган тести ижобий натижа берган. Бундан ташқари, унинг рафиқаси Елена ҳам вирус билан зарарланган. Хайриятки, уларнинг фарзандида бу ҳолат аниқланмади.
Жокович Задар шаҳрини хусусий самолётда тарк этган. Белградда топширган тестлари унда вирус борлигини аниқлаб берди.
"Мен барчадан узр сўрайман. Бу каби ҳолатда эҳтиётсизлик қилишим ва кўргазмали турнирда қатнашаётганлар билан ҳимояланмаган мулоқотга киришишим тўғри эмасди. Умид қиламанки, бу кимнингдир соғлиғига жиддий зарар етказмайди. Энди 14 кунлик изоляцияни талаб даражасида ўтказишга ҳаракат қиламан", - дейди Жокович.
Новак Жокович коронавирус тестини топширишдан бош тортмоқда
Новак Жокович коронавирус аниқланган баскетболчи билан учрашган
Фикрлар