Нохуш хабар. Остон Ўрунов жароҳат олди
Ҳали жароҳат қай даражада жиддийлиги ҳақида маълум берилмади.
Айни пайтда Россия Премьер-лигаси 21-туридан ўрин олган "Урал" - "Уфа" учрашуви бўлиб ўтмоқда. Ҳозирча, баҳсда ҳисоб очилмади.
Меҳмонлар сафида тўп тепаётган ҳамюртимиз Остон Ўрунов ўйиннинг 38-дақиқасида жароҳат олди ва унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Бироқ орадан бир неча дақиқа ўтиб, бош мураббий унинг ўрнига Вячеслав Кротовни майдонга туширди. Жароҳатнинг қай даражада жиддий эканлиги ҳақида ҳали маълумот берилмади.
Қуйида ушбу ўйинни матнли тарзда кузатиб боришингиз мумкин:
https://sports.uz/news/view/rpl-ural---ufa-matnli-translyatsiya-07-03-2021
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар