Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Нойер «Бавария»да янги рекорд ўрнатди

Мануэл Нойер 40 ёш 225 кунликда «Бавария» таркибида Бундеслигада майдонга тушган энг катта ёшдаги футболчи бўлди.

Машҳур немис дарвозабони Мануэл Нойер яна бир тарихий натижа қайд этди. У бу сафар «Бавария» таркибида Бундеслигада майдонга тушган энг катта ёшдаги футболчи сифатида клуб тарихига кирди. Бу ҳақда Opta таҳлил маркази маълум қилди.

Нойер Германия чемпионатининг тўққизинчи турида «Майнц»га қарши учрашувни асосий таркибда бошлади. У ўша пайтда 40 ёш ва 225 кунлик эди.

Жорий мавсумда Нойер «Бавария»нинг барча мусобақалардаги тўққизта ўйинида иштирок этди. Унинг бешта учрашуви рақиб дарвозасига гол ўтказмасдан якунланди. Дарвозабоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ