Нойер билан рақобатга бардош беролмаган посбон бошқа жамоага ўтади

  • 02 Apr 13:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” дарвозабони Александр Нюбель яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши кутилмоқда. Бу ҳақда германиялик инсайдер Флориан Плеттенберг ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 24 ёшли немис посбони учун Европанинг икки клуби кураш бошлаган. Уларнинг бири “Боруссия” Дортмунд бўлса, иккинчиси “Монако”.

Нюбель “Бавария” сафига ўтган ёз “Шальке”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Нойердек афсонавий дарвозабон билан юзага келган кучли рақобат сабаб, у жорий мавсум бор йўғи 2 та ўйинда иштирок этди ва ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди.

Transfermarkt портали Александрнинг айни дамдаги трансфер нархини 6,5 миллион еврога баҳоламоқда.

Comments

You must be logged in to commet!