Нойер EЧЛда тарихий рекорд ўрнатди

  • 24 октябрь, 14:46
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер дарвозабонлар ўртасида Европа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш бўйича рекорд ўрнатди. 22 октябр, чоршанба куни мюнхенликлар 39 ёшли германиялик футболчи билан EЧЛ умумий босқичининг 3-турида "Брюгге"ни (4:0) тор-мор этди.

Tecno

"Брюгге" устидан қозонилган ғалаба Мануэль Нойер учун Европанинг асосий клуб турнирида 102-чиси бўлди, бу дарвозабонлар ўртасидаги рекорд кўрсаткичдир. Рейтингда "Бавария" посбони "Реал"нинг собиқ дарвозабони Икер Касилясни ортда қолдирди.

Мануэль Нойер 2011 йил ёзидан буён "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда дарвозабон барча турнирларда (жумладан, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида) 16 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!