Нойер ёзда фаолиятини якунлаши мумкин
Мануэль Нойер оғир жароҳатга қарамай мавсумни тугатгунча майдонга қайтишни, ёзда эса профессионал фаолиятини якунлашни режалаштирган.
«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер мавсум ўртасида футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштирмаяпти.
40 ёшли дарвозабон Бундеслиганинг «Майнц»га қарши (2:1) учрашувида оёқ пайининг қисман узилиши сабаб 2–3 ойга сафдан чиқди.
Журналист Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, жароҳатига қарамай, Нойер жорий мавсумни охиригача ўтказиш ниятида. Бироқ у ёзда «99,9 фоиз эҳтимол билан» фаолиятини якунлайди.
Маълум қилинишича, «Бавария» йил охиригача келаси мавсумда иккинчи дарвозабон вазифасини бажариши мумкин бўлган номзодларни муҳокама қилади. Шундан сўнг клуб трансфер бозорида иш бошлайди. Аввалроқ маълум бўлган номзодлар рўйхатига Оливер Бауманн, Бернд Лено, Лорис Кариус ва яна икки нафар футболчи киритилган.

Изоҳлар (0)