Нойернинг Германия кубоги финали ва ЖЧдаги иштироки сўроқ остида

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер жамоанинг кечаги машғулотида иштирок этмади ва бугунги тайёргарликни ҳам ўтказиб юборади.

Аввалроқ 40 ёшли голкипер “Кёльн”га қарши Бундеслига баҳсидан кейин чап оёқ болдир қисмида мушак билан боғлиқ муаммолар сезаётгани хабар қилинган эди.

"Bild" маълумотига кўра, эртага Нойер тиббий кўрикдан ўтади. Текширув натижалари унинг тикланиш даражасини кўрсатиб беради ва дарвозабоннинг Германия кубоги финали олдидан машғулотларга қачон қайтиши аниқлашади.

Шунингдек, тажрибали футболчининг Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳам текширув натижаларига боғлиқ бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!