Нуньеш Мареска билан Гвардиола ҳақида кутилмаган гап айтди
Футболчи устозларга баҳо берди
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Матеуш Нуньеш жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Энцо Мареска ва аввал жамоани ўн йил бошқарган Хосеп Гвардиола ўртасидаги фарқлар ҳақида фикр билдирди.
Маълумки, италиялик мутахассис жорий мавсум бошида «шаҳарликлар»ни бошқаришни Гвардиоладан қабул қилиб олган эди.
«Мен Пеп билан уч йил бирга ишладим, Энцо билан эса ҳали икки ой бўлди, холос. Шу боис Марескани тўлиқ таниб улгурмадим. Эҳтимол, шу саволни яна бир неча ойдан сўнг берсангиз, аниқроқ жавоб бера олардим.
Менимча, Пеп ва Энцо жуда ўхшаш. Балки бу Энцо Гвардиола мураббийлар штабида ишлагани ва ундан айрим тактик жиҳатларни ўргангани учундир. Иккаласи ҳам жуда энергияга тўла, ишига катта иштиёқ билан ёндашади. Мен улар орасида фарқдан кўра ўхшашликни кўпроқ кўряпман», – дея Нуньешнинг сўзларини келтиради City Xtra.
Эслатиб ўтамиз, сешанба куни «Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси умумий босқичи биринчи турида сафарда «Порту»га қарши майдонга тушади.
Изоҳлар (0)