Нурсултон Рўзибоев чорловни қабул қиладими?

Хабарингиз бор, кеча Бухоро шаҳрида R-1 бўйича ўзига ҳос турнир бўлиб ўтди. Бу жангларни SPORT телеканали жонли эфирда намойиш қилганлиги учун тўхталиб ўтишни лозим топмадим. Лекин эътиборни тортадиган бир воқейлик бўлдики, бу айни дамда юртимиздаги барча ММА мухлисларини қизиқтираётганлиги аниқ. Албатта, ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоевни қирғизистонлик Жоробек Тешабоев жангга чорлаганини назарда тутмоқдаман. Тўғриси, бундан бироз жаҳлим чиққанлиги ҳам рост. Шахсан чорлов борасида эмас. ММА оламида ёки боксда бу одатий хол саналади. Ҳар бир спортчи исталган инсони билан жанг қилиш иштиёқи борлигини билдириши мумкин. Қолаверса, бу ўзига ҳос ПИАР вазифасини ҳам ўтайди. Бу ушбу  яккакураш турларининг ёзилмаган қонуни десак муболаға бўлмас. Тўғриси, ўша ерда кимдир чиройли, спорт тамойилларига хос тарзда жавоб бериб қолармикун деб ўйлаган эдим. Афсуски, бундай бўлмади. Бўлардику, унга муносиб жавоб қайтарса, мисол учун, Жоробек дўстим кўрдик ажойиб жангчисан. Лекин Нурсултоннинг рейтинги сендан анчагина юқори. Вазн тоифаси ҳам баланд. Қолаверса, ўзбек ММА оламида Рўзибоевдан бошқа спортчилар ҳам бор. Балки, аввал мен билан жанг қилиб кўрарсан қабилида... Аслида, буни табиийдек қабул қилишим мумкин эди. Қачонки, Нурсултоннинг сўнги жангидаги воқеаларни гувоҳи бўлмаганимда. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, бу ерда умуман Жоробек Тешабоевга хусуматим йўқ. Дарҳақиқат, ажойиб жангчи экан.

Шундай хаёллар билан Нурсултон Рўзибоев билан боғланишга ҳаракат қилдим. Қани, спортчимизнинг ўзи қандай фикрда экан дея... Нурсултон анчагина ҳотиржам тарзда ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

- Биласизми, ўзим бу жангни кузата олмадим. Кейинроқ дўстларим томонидан эшитдим ва видео - лавхасини ҳам кўрдим. Албатта, ҳар бир спортчи жанг таклиф қилиши мумкин. Мен бундай чорловлардан хеч қачон қўрқмайман. Аксинча, бу ўзига хос иштиёқ бахш этади. Керак бўлса, барча чорловларга муносиб жавоб қайтара оламан. Бу борада ўзимга ишонаман. Октябрь ойида Достон Шаршаев билан расмий жангим бор. Шуни ўтказиб олсам, кейин бу холатга жиддий эътибор қаратаман. Қолаверса, укам Машрабжон Рўзибоев ҳам октагонга чиқиш истагида. Ҳозирда, спорт формаси ажойиб кўриниш олган. Балки бу борада ўйлаб кўрармиз.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
09/09/2019 21:38
Onasini amiga tiqib tawa qirgizi
&
бердиев гиессиддин
09/09/2019 13:20
кеча узбек шарманда килдида узиям олдин тушганми узи у киргизни упкаси кутарилиб кетди
&
Sash
09/09/2019 10:12
Otini boqib yururmidimi baland dorga osilmay. E'tibor bermaslik kerak.
&
TFT
09/09/2019 06:21
Киргиз спортчиси рейтингини ошириш учун кучли ракиб танлагани куриниб колди.Бу жанг Рузибоевдан кура унга кийин булишини аник.