Нурсултон Рўзибоев Тошкентда жанг қилади

Хабарингиз бор, 22-24 январь кунлари К-1 бўйича “Toshkent Open” турнири бўлиб ўтади. 

Дастлабки икки кунда ҳаваскорлар ўртасидаги мусобақалар ўтказилса, 24 январь куни профессионал жанглар ташкил этилади. Ушбу жанг кечасида юртимизнинг кўзга кўринган жанг усталари Шер Мамазулунов, Бобур Тагиев ўз жангларини ўтказиши борасида ҳам маълум қилгандик. 

Ташкилотчиларнинг сайтимизга маълум қилишича, айнан ушбу жанг оқшомида таниқли ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев ҳам рингга кўтарилади. Унинг рақиби туркиялик Демир Батухан бўлади.

Мазкур жанг кечаси Sports.uz Youtube каналида жонли равишда эфирга узатилади. 

Ўзбекистоннинг энг кучли К-1 усталари Тошкентда жанг қилади

Шер Мамазулуновнинг рақиби маълум. У Тошкентда жанг қилади

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)