«Ньюкасл» 18 ёшли яримҳимоячи трансферини эълон қилди
«Ньюкасл» клуби «Аякс» ярим ҳимоячиси Шон Штер билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда англиялик клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 18 ёшли Нидерландия футболчиси «Ньюкасл» билан беш йиллик меҳнат шартномаси тузди. У янги жамоасида 14-рақам остида майдонга тушади. Келишувнинг аниқ молиявий шартлари очиқланмаган, аммо аввалроқ оммавий ахборот воситалари «сорокалар» Штер учун тахминан 24 миллион евро тўлаши кутилганини хабар қилган эди.
«Бу ерда бўлиш — ажойиб туйғу. Бу Премьер-лиганинг катта клуби. Доим дунёдаги энг кучли лигада ўйнашни орзу қилганман, шу боис бу мен учун жуда ҳаяжонли пайт», — дея Штернинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Шон Штер «Аякс» тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа сафида жами 26 ўйин ўтказиб, бир гол урган ва бир голга пас берган.

Фикрлар