
"Ньюкасл" 60 миллионга сотиб олган ҳужумчиси узоқ муддатга сафдан чиқди
"Нюкасл" ҳужумчиси Йоан Висса тиззасидан жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди.
Sky Sports хабарига кўра. 29 ёшли форвард Конго ДР сафида тиззасидан жароҳат олгани учун яқин тўрт-олти ҳафта ичида "ҳаккалар"га ёрдам бера олмайди.
"Ньюкасл" Виссани ёзги трансферлар ойнасининг сўнгги кунида "Брентфорд"дан 60 миллион евро эвазига сотиб олди. Форвард янги клубида дебют қилишга ҳам улгурмади.
18 сентябрь куни "Ньюкасл" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилади. Чемпионлар лигаси 1-тур ўйини Тошкент вақти билан 00:00 да старт олиши кутилмоқда.
Комментарии