
"Ньюкасл" устози: Бу учрашувла бизга тажрибамиз ёрдам беради
“Ньюкасл” бош мураббийи Эдди Хау “Барселона”га қарши бўладиган учрашувдан олдидан ўз фикрларини билдирди.
“Бу тарихий ўйин. Қуръа натижаларини кўрганимда, менда ғалати ҳис-туйғу пайдо бўлди. Шундан сўнг биз бор эътиборимизни тактикага қаратдик. Бугун ажойиб ўйин бўлишига ишонаман. Чемпионлар Лигаси ўйинларида содир бўладиган ҳамма нарса одатдагидан фарқ қилади. Бу учрашувда тажрибамиз бизга ёрдам бериши мумкин. Икки йил ичида жамоамиз таркиби ўзгариб, янада кучайди. Мен бу беллашувда жамоамизга тўлик ишонаман.
Афсуски, Ламин Ямаль жароҳат сабабли бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Ёш иқтидорли футболчини бу учрашувда майдонда кўра олмаслигимиз ачинарли. Аммо “Барселона” нинг қанотларида бошқа истеъдодли ўйинчилар ҳам бор”,- деди ангилялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, бугун Чемпионлар Лигасининг 1-тур доирасида “Ньюкасл” ва “Барселона” ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Бу бахс Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Фикрлар