"Ньюкасл"га қарши баҳс Эдерсон учун тарихий бўлди

Aнглия чемпионатининг 26-турида "Манчестер Сити" ўз уйида "Ньюкасл"ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз иккита гол урди.

"Шаҳарликлар" дарвозабони Эдерсон ушбу ўйинда АПЛда 100-бор дарвозасидан гол ўтказиб юбормади ва бунга 208 та баҳсда эришди. 

Олий лига футболи тарихида бу натижага фақат иккита дарвозабон Эдерсондан тезроқ эришган – Петр Чех 180та ўйинда ва Пепе Рейна 198та ўйинда.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли посбон "Манчестер Сити"да 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!