ОʼРайли: «Мен ярим ҳимояда ўйнашни хоҳлайман»
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Нико О'Райли ўзининг майдон марказига қайтиш истаги ҳақида гапириб ўтди. Ўтган мавсумнинг катта қисмини англиялик футболчи чап қанот ҳимоясида ўтказган эди.
«Албатта, шубҳасиз. Мен ярим ҳимояда ўйнашни истайман. Лекин мен шундай футболчиманки, турли вазифаларга тез мослаша оламан. Чап қанот ҳимоячиси бўлиб ҳам, таянч ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай оламан. Мураббий менга ҳар қандай позицияда майдонга тушишга тайёр туришим кераклигини айтди. У бундай кўп қирралилик жамоа учун жуда катта афзаллик эканини таъкидлади», — деди О'Райли Sky Sports Premier League билан суҳбатда.
О'Райли ўтган мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 54 та ўйинда майдонга тушди, рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол этди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар