Ўйнатмасанг бизга бер! АПЛ клуби "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

TEAMtalk нашрининг хабар беришича, бразилиялик ҳужумчи Эндрикнинг вакиллари яқин кунларда "Реал" раҳбарияти билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Футболчининг кейинги фаолияти борасидаги эҳтимолий йўналишлардан бири сифатида "Арсенал" клуби кўрилмоқда.

Лондон жамоаси ёздаёқ Эндрикни сотиб олиш имкониятини ўрганиб чиққан, аммо ўша пайтда бош мураббий Жозе Моуриньо ҳужумчини жамоадан кетишига розилик бермаган эди. Энди эса трансфер ойнаси қишда очилганида, бу ўтиш амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда.

Эндрик 2024 йилдан бери "Реал" клуби билан шартнома асосида тўп сурмоқда. Ўтган мавсумни у "Лион" сафида ижарада ўтказди ва у ерда саккизта гол уриб, саккизта голли узатма муаллифига айланди. 

Жорий мавсум бошида 20 ёшли бразилиялик жароҳатдан тикланиш билан банд бўлди ва шу вақтгача мадридликлар таркибида майдонга бор-йўғи тўрт дақиқа тушишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!