Ўзбекистон бешта олтин медални қўлга киритди ва 2026 йилги Осиё ўйинларида Қозоғистонни ортда қолдириши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон терма жамоаси Аичи ва Нагояда (Япония) ўтаётган 2026 йилги ёзги Осиё ўйинлари медаллар умумий ҳисобида Қозоғистонга жуда яқинлашди.

Ўзбекистон спортчилари ҳозирга қадар олти олтин, 12 кумуш ва саккиз бронза медални қўлга киритди. Жами 26 медал натижаси билан терма жамоа умумий рейтингда бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Қозоғистон эса тўртинчи поғонада: мамлакат спортчилари ҳозирча саккизта олтин, саккизта кумуш ва тўққизта бронза, жами 25 медал ютиб олган.

Шу тариқа, Ўзбекистон умумий медаллар сони бўйича Қозоғистонни ортда қолдирди. Бироқ жадвалдаги ўринлар аввало олтин медаллар сонига қараб белгилангани учун, ҳозирча қўшни давлат икки олтин билан олдинда бормоқда.

Кечагина Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида бор-йўғи ўнта медал бор эди: битта олтин, тўртта кумуш ва бешта бронза. Ўшанда жамоа рейтингда 14-ўринни эгаллаган. Ундан бир кун олдин эса ўзбекистонликлар олти медал билан тўққизинчи поғонада жойлашган эди.

Мусобақанинг бешинчи куни Ўзбекистон спортчилари учун айни монадек келди — терма жамоа бир кунда 16 та медални қўлга киритди. Олтин медал соҳиблари қуйидагилар: енгил атлетика вакили Шарифа Давронова, гимнаст Уткирбек Жураев, ўқ отиш бўйича спортчи Владимир Свечников, каноэ бўйича спортчи Шохсанам Шерзодова, шунингдек, эшкак эшишда Шахзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев.

Кумуш медал эгалари: қиличбозлик бўйича Зайнаб Дайибекова, каноэчилар Артур Гулиев ва Владлен Денисов, эшкак эшувчилар Шахбоз Холмурзаев, Анна Пракатень, Мехрожбек Маматқулов, Павел Сорин, Айдана Сметуллаева, Анна Аксенова, Дилшод Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Алишер Турдиев, Максим Голубев, Мария Сергеева ва Райҳона Сатторова.

Бронза медалларини эса эшкак эшиш бўйича Давржон Давронов, Шахбоз Холмурзаев, Мехрожбек Маматқулов, Павел Сорин, Максим Голубев ва Алишер Турдиев, шунингдек, каноэчилар Арина Танатмишева ва Екатерина Шубина қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!