Ўзбекистон билан ўйинни албатта томоша қиламан!
Жаҳон чемпионатида ўйнаган жамоани кузатиш қизиқ
Москванинг «Локомотив» клуби собиқ президенти Илья Геркус Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
У бу ҳақда «Евро-Футбол» нашрига берган эксклюзив суҳбатида сўз юритди.
— Ўзбекистонга қарши ўйинни албатта томоша қиламан, Венесуэла билан бўладиган баҳс борасида эса ҳали аниқ қарорга келмадим ва буни билмайман.
Сафардаги биринчи ўйинимиз ҳақида гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон жамоаси ёзда АҚШда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида қатнашди. Бунинг ўзиёқ терма жамоа маълум тажриба тўплаганини кўрсатади, шу боис уларнинг ўйинини кузатиш қизиқ.
— Ўзбекистон Россияни мағлуб этиши мумкинми?
— Футболда ҳамма нарса рўй бериши мумкин. Лекин барибир биз кучлироқмиз, деб ўйлайман. Ўйинга фаворит сифатида чиқамиз, десам тўғри бўлади.
Учрашув пайшанба, 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.
Изоҳлар (0)