Ўзбекистон бу гал сенсацион тарзда ютқазди
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон шахмат олимпиадасидаги илк мағлубиятини қайд этди. Спортчиларимиз саккизинчи турда Германия терма жамоасига 1,5:2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистон жамоасига ягона ғалабани Жавоҳир Синдаров олиб келди — у Маттиас Блюбаумни мот қилди. Жамоа етакчиси Нодирбек Абдусатторов Винсент Каймерга қарши учрашувни дуранг билан якунлади. Нодирбек Якуббоев Фредерик Сванега, Шамсиддин Воҳидов эса Расмус Сванега қарши ўйинда мағлуб бўлди.
Германияга қарши ушбу мағлубиятга қадар Ўзбекистон терма жамоаси мукаммал натижа қайд этиб келаётган эди. Гроссмейстерларимиз қаторасига етти турнинг барчасида ғалаба қозонган.
Бу натижадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси турнир жадвалидаги якка етакчиликни бой берди ва эндиликда Германия билан биргаликда пешқадамликни бўлишиб турибди. Ҳар икки жамоа ҳисобида 14 тадан очко мавжуд.
2026 йилги 46-Жаҳон шахмат олимпиадаси якунигача яна уч тур қолган.

Фикрлар