Ўзбекистон "Осиё кубоги–2027" саралашини ғалаба билан бошлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги 2027 йилги Осиё кубоги саралаш босқичидаги илк учрашувида Бангладеш ёшларини мағлуб этди. 

Беллашув 2:0 ҳисобида ўзбек ёшлари фойдасига якунланди.

Ҳисоб 20-дақиқада Қувончбек Сайдалиев томонидан очилди. Иккинчи бўлим бошланиши билан, 47-дақиқада Қувончбек Абраев рақамлар тақсимотини ўзгартириб, Ўзбекистон терма жамоасининг устунлигини оширди ва учрашувга якуний нуқта қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги саралашини ишончли ғалаба билан бошлаб, мусобақадаги илк уч очкони қўлга киритди.

Саралашнинг навбатдаги учрашувида Ўзбекистон U-20 3 сентябрь куни Ҳиндистонга қарши майдонга тушади, 6 сентябрда эса Сурия ёшлар термасига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!