Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.
 

Ушбу рўйхатдан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам жой олган. Таҳлилчилар ҳисоб-китобига кўра, миллий жамоамизнинг плей-оффга йўл олиш эҳтимоли 31,8 фоизга баҳоланган. Ўзбекистондан пастроқ кўрсаткичга эга терма жамоалар қуйидагилар: Ирак — 15,4 фоиз, Гаити — 15,6 фоиз, Кюрасао — 19,4 фоиз, Иордания — 20,9 фоиз ва Панама — 27,3 фоиз.

Шунингдек, гуруҳ босқичида муваффақиятсиз иштирок этиш эҳтимоли юқори бўлган ўнта жамоа қаторига Тунис (35,8 фоиз), Саудия Арабистони (35,9 фоиз), Кабо-Верде (36,4 фоиз) ва Қатар (39,8 фоиз) терма жамоалари ҳам киритилган.
 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади. Шунингдек, Иордания, Кабо-Верде ва Кюрасао терма жамоалари учун ҳам бу мусобақа дебют ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!