Ўзбекистонга қарши ўйнаган футболчи янги жамоадан иш топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Болонья» марказий ҳимоячиси Жон Лукуми яқин вақтларда Италиянинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манба маълумотига кўра, колумбиялик футболчига «Комо» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Жамоа раҳбарияти 28 ёшли ҳимоячи учун 22 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Лукумининг ўзи ҳам шу ёзда жамоасини алмаштириш вариантларини кўриб чиқишга рози.

Колумбиялик футболчи «Болонья» сафида 2022 йил августидан бери тўп сурмоқда. У билан амалдаги шартнома 2027 йил июни охиригача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда Жон Лукуми А Серияда 29 та ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва беш марта огоҳлантириш карточкаси олди.

Эслатиб ўтамиз, Жон Лукуми 2026 йилги жаҳон чемпионатида Колумбия терма жамоаси таркибида Ўзбекистонга қарши тўлиқ ўйнаган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!