Ўзбекистонлик боксчи қиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
Ўзбекистонлик боксчи Севара Маматова Черногориянинг Будва шаҳрида старт олган 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз иштироқини ишончли ғалаба билан бошлади.
60 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги илк жангда Маматова Янги Зеландия вакили Брук Миллерга қарши рингга кўтарилди. Беллашув якунида ҳакамлар бир овоздан ўзбекистонлик спортчи ғалабасини қайд этди — ҳисоб 5:0. Шу тариқа, Севара Маматова жаҳон чемпионатида муваффақиятли старт олди ва мусобақанинг навбатдаги босқичига йўл олди.
U-19 йўналишидаги жаҳон чемпионати 16–27 октябрь кунлари Будва шаҳрида ўтказилмоқда. Мусобақа халқаро World Boxing федерацияси ҳомийлиги остида ташкил этилган бўлиб, унда жами 20 та вазн тоифасида — ўнта эркаклар ва ўнта аёллар йўналишида медаллар соҳиби аниқланади.

Фикрлар