ОАВ: УЕФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси унвони соҳиби аниқ

Манбанинг таъкидлашича, ушбу совринга "Бавария" форварди Роберт Левандовски эга чиқади. Пандемия билан боғлиқ вазият туфайли "France Football" ва FIFA ўз совринларини топширмаслигини эълон қилган эди. 

Аммо "кўҳна қитъа"нинг бош футбол бирлашмаси ҳар йилги анъанага содиқ қолиб, "Европа майдонларида ҳаракат қилган йилнинг энг яхши футболчиси" унвонини ўз эгасига топширади. 

Бугун Тошкент вақти билан 20:00 да УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Айни шу маросим давомида ушбу соврин польшалик ҳужумчига тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!