Обамеянг жамоани тарк этса, унинг ўрнини Ройс эгаллайди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке жамоа ҳужумчиси Пер-Эмерик Обамеянгнинг клубни тарк этишини тасдиқлади унинг ўрнини ким эгаллашини айтиб ўтди.

- Ройс марказий ҳужум чизиғида ўзини жуда яхши ҳис қилади. Бундан тшқари бу позицияда Шюррлени ҳам синаб кўришимиз мумкин. Аммо, рақиб дарвозаси олдида Ройс ўзини ишончилироқ ҳис қилади ва ундан ташқари у жисмоний жиҳатдан ҳам кучлироқ. Шунингдек, биз бу чизиққа чизиққа, бошқа кучлироқ ҳужумчи олиб келишимиз мумкин, - дейди  Ватцке Fokus нашрига берган интервюсида.

Қайд этиш жиоз, габонлик футболчига Мадриднинг "Реал" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!