Облак "Атлетико" билан шартномасини узайтирди

Мадриднинг “Атлетико” клуби дарвозабони Ян Облак жамоа билан тузилган амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда мадридликлар президенти Энрико Сересо Radio Marca’га маълум қилди.

“Агар билмаган бўлсангиз билиб олинг, Облак шартномасини узайтирди”, - дейди Сересо.

Эслатиб ўтамиз, словакиялик посбон шартномасини сўнгги марта 2016 йил “Атлетико” билан 2021 йилга қадар узайтирган эди. Янги келишув қанча муддатга тузилгани ҳақида эса ҳозирча маълумотлар ошкор этилмаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!