Облак "Атлетико"ни тарк этиши мумкин
Бу ёзда "Атлетико" катта трансферларни амалга оширишни режалаштирган. Шу билан бирга, тозалаш ишлари бўлиб ўтади.
2014 йилдан бери "матрасчилар" таркибида тўп тепиб келаётган Ян Облак ҳам жамоани тарк этиши мумкин. Жамоа унга келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Дарвозабоннинг шартномаси 2027 йилгача амал қилади. У бундан 10 йил олдин "Бенфика"дан 16 миллион еврога сотиб олинганди.
31 ёшли посбонга Саудия Арабистонидан такклифлар келиш эҳтимоли бор. Аммо унга ҳали ҳам Европанинг исталган топ клубидан жой топилиши мумкин.
Фикрлар