
"Обод" ўз майдонида "Қизилқум"дан очко тортиб олди
Олий Лига 9-туридан ўрин олган яна битта учрашув тугади. Куннинг иккинчи учрашувида “Обод” жамоаси ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубини қабул қилди.
Мазкур баҳснинг 26-дақиқасида Артур Геворкян меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 40-дақиқада тошкентликлар етакчиси Шоҳруз Норхонов ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда эса жамоалар дарвозалари дахлсизлиги сақланиб қолинди.
Олий Лига 9-тур
06.05.2017
“Обод” (Тошкент) – “Қизилкум” (Навоий) – 1 : 1
Голлар: Артур Геворкян 26 - Шоҳрўз Норхонов 40
Огоҳлантириш: Дониёр Ҳасанов 66
“Обод”: 1. Ширинбой Абдуллаев, 2. Аброр Ҳусинов, 3. Анвар Ғофуров, 6. Шерзод Жалилов, 8. Дониёрбек Ҳасанов, 9. Павел Соломин (Наврўзбек Хаипов 65), 10. Суннатилла Эрматов, 11.Шоҳрўз Норхонов, 19.Сардор Қаҳоров, 20.Идрис Бикмайкин (Санжар Тўрақулов 60), 23.Аббос Саидкаримов.
“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаеав (с), 10. Воҳид Шодиев, 14. Файзулла Қамбаров, 15. Азамат Алланиязов, 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 20. Ғайрат Жумаев, 23. Шерали Жўраев, 27. Илҳом Юнусов.
Бироз аввал тамом бўлган ўйинда “Қўқон-1912” “Пахтакор” билан дуранг қайд этган эди.
Комментарии