ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Айн": Жамоалар қайси рангли либосда ҳаракатланиши маълум

Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Насаф” — “Ал Айн” учрашувида жамоалар  қайси рангдаги либосларда ҳаракатланиши маълум бўлди. 

Бугун Қарши шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда “Насаф” — “Ал Айн” учрашувидан олдин митинг бўлиб ўтди. Йиғилишда эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

“Насаф” эртанги баҳсда қизил рангли либослардан, "Ал Айн" эса оқ рангли либослардан фойдаланиши келишиб олинди. 

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Ал Айн" беллашуви соат 19:00да старт олади. 

ақлли

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!