ОЧЛ. ОКМКнинг мусобақадаги умумий иштирокига назар соламиз!

Олмалиқнинг ОКМК клуби расман Осиё чемпионлар лигасидаги юришини якунлади. Жамоа гуруҳ босқичидаги 6 та ўйиннинг бирортасида очко ишлай олмади. Олти учрашувда олти мағлубият қайд этилди. Тўплар фарқи - 5:22. 

1-саралаш босқичида "Ал-Сиб" 1:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, 2-саралаш босқичида "Ал-Араби" худди шу ҳисобда таслим этилди. 

Гуруҳ босқичига чиққан олмалиқликлар дастлаб "Ал-Иттиҳод"га 3:0, сўнгра "Эйр Форс"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. 3-тур "Сепахон" Олмалиқда ғалабани илиб кетди - 1:3. 

4-тур Миржалол Қосимов шогирдлари учун ўта аянчли якун топди. Жамоа "Сепахон"га Эронда ўта шармандали 9:0 ҳисобида енгилди. "Ал-Иттиҳод"ни ўз уйида қабул қилган "кончилар" бу сафар ҳам саудияликлардан очко ола билмади - 1:2. Бугун эса сўнгги баҳс "Эйр Форс" билан куч синашди ва 3:2 ҳисобида ютқазди. 

Қуйида барча натижалар билан расмда танишиш имкониятига эгасиз! 

окмк_8

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muratbay
04/12/2023 21:30
Миржалол омалирак инсан у юртимизнинг севимли уйинчиси булган яратган хам унинг Ирон билан булган учрашиуда Кейруш бошкарган уйинда Иранни ютганди унингАбросини токмаган бу сафари унингАбросини токмаган бу сафари у ердам бермакчи булган инсанни таклипини кабул килмади чунинг учун килмади чунинг учун чундай халат юз берди деса болади
&
Усмонбек
04/12/2023 21:00
Миржалол Косимов окмкга кемасдан олдин окмк аутсайдерлар каторида юрарди Миржалол ака мени кариндошим акам е тогам эмас тарафини оладиган олмалик шахрига ОЧЛ уйинларини утиши Бензема фабине жота Каби юлдузларди келишини УЗИ катта ютук тори Миржалол ака каердадир хато кигандир у кишиям инсон хато хамада булади очлди хисобга олмаганда окмк учун мавсум яхши утди кубок финали охирида хатоки кумуш медалди олиши мумкун эди
998992832277 Дедашов Икрамжон Исманович
04/12/2023 20:42
Мумкин бу́лмаган ишни бажариб берди ОКМК
Миржалол бунака шарманда бу́лмаган ,буни устига Мамлакатимиз умумий жамгармасига 0 очко келтирди
ишбобоев жума
04/12/2023 19:56
Эсиз жамоага берилаетган маблаглар. Миржалол, эплолсанг болалар футболига утиб ишла. Уйин ва уйинчиларинг Узбекистонни шарманда килди.
Imomali
04/12/2023 19:34
Mirjalol Qosimov ni oti charchabdi endi sekin ketmoni olib dalaga chiqib ushlasa ham bularkan
Кахрамонжон Сафаров
05/12/2023 01:45
Нима килипди просто Тошкентлик етишмай булмаса деб мактайверманглар Миржалол ёшлигида яхши футболист булган-булса энди яхши соккафурушга айланган инсон шарманда энг колок давлат Афгонистон командаси хам бунчалар шарманда булмаган баттар бул