ОЧЛ.

23 апрель куни Осиё Чемпионлар лигаси "В" гуруҳида 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Учрашувларда ғалаба ва дуранг қайд этилди.

Халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган "Пахтакор" Шаржанинг "Шаржа" клуби билан дуранг қайд этди. Охирги дақиқаларда "шерлар" ғалабани бой беришди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Эроннинг "Трактор" клуби Ироқнинг "Эйр Форс" жамоасини 1:0 ҳисобида таслим этди.

Ушбу беллашувлардан сўнг Отабек Шукуров фаолият юритаётган "Шаржа" пешқадамлик қилмоқда - 8 очко. Иккинчи поғонада бу тур зафар қучган Эрон жамоаси - 6 очко. "Пахтакор" 3 та дуранг билан 3 очко жамғарган ҳолда 3-ўринни банд этди. "Эйр Форс" эса 2 очко ишлаб, охирги бўлиб турибди.

Қуйида ОЧЛ "В" гуруҳи 4-турдан кейинги турнир жадвали билан танишинг:

image_2021-04-24_13-23-13

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар