
ОЧЛ. "Пахтакор" ва АГМК иштирокидаги ўйиини қайси телеканал орқали томоша қилиш мумкин?
"UzReport" телеканали ЖЧ-2022 Осиё қитъаси саралаши, Осиё Кубоги, ОЧЛ ва ОФКнинг бошқа мусобақалари трансляция ҳуқуқини харид қилганидан хабардорсиз. Эртадан бошлаб Осиё Чемпионлар лигасида "Пахтакор" ва AГМК клубларининг гуруҳ босқич учрашувларига старт берилади.
Телеканал халқаро майдонда тўп сурадиган жамоаларимизнинг барча ўйинларини жонли эфирда олиб беришни мақсад қилган. Жумладан, "B" гуруҳи 1-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси эртага "Тракторсози" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур баҳсни соат 20:00 да "Futbol TV" телеканали жонли эфирда намойиш этади.
15 апрель куни эса "A" гуруҳидан жой олган AГМК "Aл Ҳилол" билан тўқнаш келади. Учрашув соат 23:55 да бошланади. Мухлислар бу баҳсни "UzReport" телеканали орқали томоша қилиш имкониятига эгадир.
Фикрлар