ОЧЛда имкониятларимиз қандай?
Осиё чемпионлар лигаси 5-тур ўйинларида ўтказилади.
Ишончни оқламаган “Локомотив”
Аввалги турда Ўзбекистон чемпиони ўз уйида “Ал Иттиҳод”ни қабул қилди. Саудия Арабистони биринчилигида ишлари юришмаётган жамоа билан “термирйўлчилар” зўрға дуранг ўйнашди.
Ваҳоланки, аксарият мутахассис ва ишқибозлар бу учрашувда мезбонларнинг ғалабасини кутишганди. Тошкентликлар, афсуски, мухлислар ва футбол жамоатчилигининг ишончини оқлай олишмади. Натижада имкониятимиз пасайиб кетди. Айни пайтда “Локо” ҳисобида 4 очко бор. Турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. Ундан юқорида 7 очко билан айнан Саудия Арабистони вакили бормоқда. Биринчи поғонани эса БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси банд этган – 9 очко.
“B” гуруҳи
№ |
Клублар |
Ў |
Ғ |
Д |
М |
Т-Ф |
О |
1 |
Ал Ваҳда |
4 |
3 |
0 |
1 |
10-7 |
9 |
2 |
Ал Иттиҳод |
4 |
2 |
1 |
1 |
10-8 |
7 |
3 |
Локомотив |
4 |
1 |
1 |
2 |
6-6 |
4 |
4 |
Ал Райян |
4 |
1 |
0 |
3 |
7-12 |
3 |
Кейинги турда “Локомотив”нинг тақдири ҳал бўлиши мумкин. Чунки 5-учрашувда вакилларимиз сафарда гуруҳ пешқадами билан куч синашишади. Ушбу жамоаларнинг Тошкентдаги беллашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ўшанда мағлубиятга учраган “Ал Ваҳда” ҳозир пешқадамлик қилмоқда. Андрей Фёдоров шогирдлари имкониятни бой беришса, “Ал Иттиҳод” зафар қучса, ҳамюртларимиз учун ҳаммаси тугайди. Бизни фақат ғалабалар қониқтиради.
Бир қарашда унчалик ҳам кучли бўлмаган гуруҳда “темирйўлчилар” қийинчиликларга дуч келишди. Назарий жиҳатдан тошкентликлар қолган икки турда максимал натижа кўрсата оладигандек. Аммо амалда... Жамоага нимадир етишмайпти. Кимдир айтиши мумкин, клубни етакчилар тарк этган деб. Аммо ўша кучли футболчилар борлигида ҳам гуруҳдан чиқишни уддалай олмаган эди... Демак, қаердадир хатога йўл қўйилган. Ниманидир ўзгартириш керак. Энг асосийси, кучли мураббий ва яхши савиядаги легионерлар зарур. Ҳозир таркибдаги хорижлик футболчиларнинг нафақат ОЧЛда, балки Суперлигада ҳам жамоага нафи тегмайпти. Фойда келтириши ҳам қийин. Чунки улар аввалги жамоаларида ҳам ниманидир қойиллатиб қўйишмаган. Нега савиясиз легионерларни жалб қилаверамиз, ҳеч тушунмайман.
“Локомотив” кейинги турларда ғалаба қозонгани билан тақдири ўз қўлида бўлмаслиги мумкин. Шунинг учун жамоа энди рақибларининг қоқилишини кутади. Бу эса жуда қийин.
“Локомотив”нинг гуруҳдаги қолган ўйинлари:
5-тур. 7 май
“Ал Ваҳда” – “Локомотив”
6-тур. 21 май
“Локомотив” – “Ал Райян”
Шота Арвеладзега нима етишмаяпти?
Қатарга сафар уюштирган “шерлар” олдинги турда “Ал Садд”га қарши Тошкентдаги баҳсда йўл қўйилган хатоларни такрорлашди. Яъни Шота Арвеладзе дарвозабон танлашда адашди. Хави пойтахтимиздаги беллашувда Санжар Қувватовни қай тарзда доғда қолдиришини кўрдик. Унинг камчилигидан испаниялик юлдуз унумли фойдаланди. Арвеладзе Қатардаги беллашувда Элдор Суюновни майдонга туширса яхши бўлармиди... Чунки Элдор бўй борасида Санжардан устун. Мағлубиятдан сўнг пойтахтликлар пешқадамликни бой беришди ва 3-ўринга тушиб кетишди.
Шота Арвеладзега нима етишмайпди? Шароит, моддий таъминот, хориж йиғинлари, энг кучли футболчилар ва ҳоказо. Аммо булар ҳам грузиялик мутахассисга етмаётгандек. “Шерлар” ўтган йили ОЧЛ саралашидан ўта олишмаганди. Бу мавсум ҳам гуруҳдан чиқишда анча қийинчиликларга дуч келишмоқда. Нима учун шундай? Балки Арвеладзе “Пахтакор” раҳбарияти ўйлаганчалик кучли мураббий эмасдир. Агар акси бўлганда, шу пайтгача қандайдир натижа кўрсатиши лозим эди. Кўпчилик жамоага халқаро майдонда катта ишонч билдираётганди. Бироқ...
Эътиборли томони шундаки, “Пахтакор” ўзидан олдинда турган “Ал Аҳли”ни Тошкентдаги баҳсда енгганди. “Ал Садд” эса турнир жадвалида пешқадам. “Шерлар”ни шу клублар билан 1-2 очко ажратиб турибди. Ҳали имконият бор. Ундан эса фойдаланиш зарур.
“D” гуруҳи
№ |
Клублар |
Ў |
Ғ |
Д |
М |
Т-Ф |
О |
1 |
Ал Садд |
4 |
2 |
1 |
1 |
5-5 |
7 |
2 |
Ал Аҳли |
4 |
2 |
0 |
2 |
4-4 |
6 |
3 |
Пахтакор |
4 |
1 |
2 |
1 |
5-5 |
5 |
4 |
Персеполис |
4 |
1 |
1 |
2 |
4-4 |
4 |
“Пахтакор”нинг гуруҳдаги қолган ўйинлари:
6 май. 5-тур
“Пахтакор” – “Персеполис”
21 май. 6-тур
“Ал Аҳли” – “Пахтакор”
Умуман олганда, клубларимизнинг ушбу муваффақиятсизликларида мураббийларнинг катта айби бор. Чунки улар футболчи, легионерлар танлашда хатога йўл қўйишади. Қолаверса, жисмоний ва руҳий ҳолат борасида камчиликларимиз бор. Рақибларимизга эътибор беринг, таркибидаги футболчилар тинмай югуради, легионерлар тўпурарлик қилишмоқда. Биздагилар-чи?
“Ҳар баҳорда шу бўлар такрор” деганларидек, гуруҳ босқичи якунига яқинлашганда, доимгидек, ҳисоб-китоблар билан банд бўламиз. Қандай натижалар бизни қониқтиради, ким ютқазиши керак? деган саволлар қийнаб ташлайди.
Энди жамоалар қолган баҳсларда максимал даражада очколар жамғариши ва кейинги йиллар учун квота кўпайишига ўз ҳиссасини қўшишлари лозим.
Фикрлар