ОЧЛда мукофот пуллари тасдиқланди. Ғолиб жамоа 4 млн АҚШ доллари олади. Қолганларчи?
Хабарингиз бор Осиёда футбол мавсуми бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда.
Осиё футбол конфедерацияси эса қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Осиё Чемпионлар лигасининг бу йилги мукофот жамғармасини эълон қилди.
Унга кўра мусобақа ғолиби 4 млн АҚШ доллари, финалчи эса 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулларига эга бўлади.
Ярим финалчилар эса 250 минг, чорак финал иштирокчилари эса 150 минг АҚШ долларидан мукофотланишади.
ОЧЛда гуруҳдан чиқишни уддалаган жамоаларга эса 100 минг доллар берилади.
Мусобақанинг гуруҳ босқичида қўлга киритилган ҳар бир ғалаба учун 50 минг, дуранг учун эса 10 минг АҚШ доллари мукофот қилиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини фақатгина "Пахтакор" клуби ҳимоя қилади. "Шерлар" ўзларининг илк учрашувларини 10 февраль куни Тошкентда БААнинг "Шабаб Ал-Аҳли" клубига қарши ўтказишади.
Фикрлар