Очоа Жаҳон чемпионатларидаги тўртинчи ўйинини ўтказади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мексика терма жамоаси дарвозабони Гильермо Очоа 2026 йилги Жаҳон чемпионатида майдонга тушиши кутилмоқда.

"Marca" "México" нашрининг ESPN журналисти Жон Сатклиффга таяниб хабар беришича, бош мураббий Хавьер Агирре гуруҳ босқичининг сўнгги турида таркибни ротация қилади. Бунга Мексиканинг муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритгани сабаб бўлган.

25 июнь куни Чехияга қарши бўлиб ўтадиган баҳсда дарвоза қўриқчиси сифатида 40 ёшли Очоа майдонга тушиши кутилмоқда.

2025/26 йилги мавсумда Кипрнинг АЕЛ клубида тўп сурган дарвозабон учун бу фаолиятидаги олтинчи Жаҳон чемпионати ҳисобланади. Бироқ у мундиалда тўртинчи бор майдонга тушади. Очоа 2006 ва 2010 йилги мусобақаларда терма жамоа қайдномасига киритилган бўлса-да, бирорта учрашувда иштирок этмаган.

Маълум қилинишича, тажрибали дарвозабон Жаҳон чемпионатидан кейин футболчилик фаолиятини якунлайди.

Қайд этиш жоиз, Жаҳон чемпионатларида иштирок этиш бўйича рекорд ҳозирча Криштиану Роналду ва Лионель Мессига тегишли бўлиб, улар олтитадан мундиалда қатнашган.

Шунингдек, Чехияга қарши ўйинни "Милан" ҳужумчиси Сантьяго Хименес ҳам асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. У Жанубий Кореяга қарши баҳсда майдонда 10 дақиқа ҳаракат қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!