Одил Аҳмедов: Мухлисларни хурсанд қилиш ниятим бор
Хабарингиз бор, кеча ЎФА ва ПФЛ “Йилнинг энг яхшилари”ни тақдирлаш маросимини ўтказди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов “Фидойилик рамзи” махсус мукофоти билан тақдирланди.
Ушбу маросимдан сўнг Одил Аҳмедов SPORTS.uz сайтига маросим ва кейинги режалари борасида ўз фикрларини билдирди.
- Тадбир ажойиб тарзда ўтди. Шу фурсатдан фойдаланиб, мукофотларни қўлга киритган ҳар бир футболчи, мураббий ва бошқаларни футболга қўшаётган ҳиссаси учун барчани табриклайман.
Мукофотимга келадиган бўлсак, бу мен учун жуда ҳам катта мотивация. Ўзбек футболи учун келажакда ҳам ўз ҳиссамни қўшиб, қўлимдан келганча ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
Кейинги режаларим? Ҳозирги клубим “Шанхай СИПГ”да қоламан. Кейинги йили ҳудо хоҳласа, Ўзбекистон миллий терма жамоасида яхши ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилиш ниятим бор, - деди Одиҳ Аҳмедов.
Фикрлар