Одилхон Камолов ва Шерхон Рахматов жанги муддатдан аввал якунланди
Айни пайтда Самарқандда "Top Seven Fighters" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.
Ҳозиргина кечанинг "co-main event" жанги якунланди. 3-раунд давом этаётган бир пайтда Шерхон Рахматов бурчаги сочиқ ташлашга мажбур бўлди ва ғалаба Одилхон Камоловга тақдим этилди.
Эслатиб ўтамиз, оқшомнинг марказий тўқнашувида таниқли боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳиндистонлик Гурприт Сингҳ билан баҳс олиб боради.



Фикрлар