ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер таъқиқини олиб ташлади!

  • 25 февраль, 16:04
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қишки трансфер ойнаси ёпилишига 22 соат вақт қолганида "Навбаҳор" футбол клубига қўйилган янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказиш бўйича тақиқни олиб ташлади. Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

Расмий хатда баён қилинишича, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мавжуд қарздорликни 1 июлгача тўлиқ бартараф этиш юзасидан кафолат берган. Қўмита эса қарздорлик 24 апрелгача бартараф этилишини таъкидлаган.

Маълумот учун, ОФК клубларни лицензиялаш жараёнининг асосий мезони қарздорликни ўз вақтида бартараф этиш ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, "Навбаҳор" қарздорликни 1 июль ёки 24 апрель санасида эмас, балки 29 мартга қадар бартараф этиши лозим. Акс ҳолда клуб ОФК лицензиясини қўлга кирита олмайди. Лига эса ЎФА қўмитасининг қарори асосида "Навбаҳор" клубига MyLeague платформасини очиб беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!