ЎФА огоҳлантиради!

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва ИИББ огоҳлантиради: 

"5 сентябр куни Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари доирасида ўзаро учрашади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни “Бунёдкор” стадионида томоша қилиш истагида бўлган ҳамюртларимиздан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўрайди. 

Майдонга тушиш қатъиян ман этилади! Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизлик юзага келтирган мухлисларга нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилган.  

Футболдан завқ олиб, қоидаларни бузмай, стадионда фаолият олиб борадиган юзлаб инсонлар меҳнатини ҳурмат қилиб, юқори кайфиятда учрашувга ташриф буюришингизни сўраб қоламиз", - дейилади ЎФА матбуот хизматида 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!